Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кун фотоси: Бош вазир ўринбосари Самарқандни велосипедда айланди

Кун фотоси: Бош вазир ўринбосари Самарқандни велосипедда айланди

Фото: zarnews.uz

Самарқанд шаҳрида жорий йил 1 ноябрь куни ўтказиладиган «Samarkand Half Marathon» (яриммарафон)га тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Мусобақада дастлаб профессионал спортчилар учун 21 километр масофага мўлжалланган классик яриммарафон ўтказилади. Шундан сўнг бошқа иштирокчилар, шунингдек, бу йил илк бор болалар ҳам марафонда қатнашади.

Марафонда қатнашиш истагида бўлганлар 1 ноябрга қадар яриммарафоннинг www.samarkandhalfmarathon.uz сайтида иштирокчи сифатида рўйхатдан ўтиши лозим.

Фото: zarnews.uz

Бугун, 17 Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Абдуҳакимов бошчилигидаги «Samarkand Half Marathon» ташкилий қўмитаси аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари велосипедда яриммарафон йўналишини кўздан кечиришган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг