Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кузги тушкунлик ва кайфиятсизликда ёрдам берувчи фойдали маҳсулотлар

Кузги тушкунлик ва кайфиятсизликда ёрдам берувчи фойдали маҳсулотлар

Куз келиши билан кучайиб борувчи стресс ва хавотирни айрим озиқ-овқатлар ёрдамида бартараф этиш мумкин. 

Энг оддий ва энг арзон антидепрессант маҳсулот банан ҳисобланади. У шодлик гормони деб аталадиган серотонин ишлаб чиқаришни кучайтиради. Банан асаб тизимини мустаҳкамловчи B6 витаминига бой. Бу мевани нонуштага қўшиш, уни пиширилган маҳсулотлар ёки қаҳва билан ширинлик сифатида истеъмол қилиш фойдалидир.

Узум шарбати ва турли зираворлар ҳам кузги депрессияни енгишга ёрдам беради. 

Шунингдек, диетага денгиз маҳсулотларини киритиш тавсия этилади. Қизил икра айниқса яхши. 

Кўп миқдорда аминокислоталарни ўз ичига олган шоколад тушкунликда фойда беради. Табиий таркибга эга қора шоколадни танлаш яхшидир. Какао ҳам умидсизликни енгишга ёрдам беради. Шунингдек, лимонли анъанавий қора чой ва асал истеъмоли ҳам фойдалидир. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг