Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Маҳалла – беш ташаббус бешиги» кўрик танлови ғолиблари аниқланди (фото)

«Маҳалла – беш ташаббус бешиги» кўрик танлови ғолиблари аниқланди (фото)

Жорий йил 4 декабрь куни «Маҳалла – беш ташаббус бешиги» кўрик танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Нарбаева иштирок этди.

Танловнинг туман шаҳарлар босқичида 1 035 та, ҳудудий босқичида эса 207 та маҳалла иштирок этиб, уларда 62 500 нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинди.

Финал босқичида эса 14 та ҳудуддан йўлланмани қўлга киритган 14та маҳалла, 300 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этди.

Ғолибларни аниқлашда Республика комиссияси иштирокчилар ҳужжатларини кўриб чиқиб, беш муҳим ташаббус бўйича қабул қилинган тегишли ҳужжатларда белгиланган вазифалар ижроси таъминланганлиги, унинг мазмун-моҳиятини халққа етказилганлиги ҳамда тарғибот ташвиқот ишларининг олиб борилганлиги ва бошқа мезонлар асосида баҳолади.

Якуний натижалар финалга келган маҳаллаларда беш муҳим ташаббус борасида олиб борилган ишларнинг кўргазмали тарзда ҳимоя қилинганидан кейин эълон қилинди. Шунингдек, «Биринчи ташаббус бўйича энг фаол маҳалла», «Иккинчи ташаббус бўйича энг фаол маҳалла», «Учинчи ташаббус бўйича энг фаол маҳалла», «Тўртинчи ташаббус бўйича энг фаол маҳалла», «Бешинчи ташаббус бўйича энг фаол маҳалла» ҳамда «Энг фаол китобхон оила» номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди.

Ғолиб маҳаллалар I, II, III даражали дипломлар ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳамда ҳомийларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг