Маҳаллаларда яна иккита янги лавозим жорий этилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллабай ишлаш тизимини янада кучайтириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.
Президент эндиликда маҳалла бошқаруви янги ёндашувлар асосида ташкил қилинишини таъкидлади.
Амалдаги «бешликка» солиқчи ва ижтимоий ходим ҳам қўшилиб, биргаликда ишлайдиган «маҳалла еттилиги» бўлади.
Жумладан, аҳолини 3 та дафтарга киритиш, моддий ёрдам, субсидия ва кредит ажратиш каби 70 дан ортиқ масалалар маҳалланинг ўзида, коллегиал ҳал қилинади.
Шунингдек, 3 та дафтарга бериладиган маблағлар Бандлик, Тадбиркорлик ва Касаначилик жамғармаларидан
ҳар бир маҳаллага тақсимлаб берилади.
Яъни, маблағни ишлатиш маҳалланинг ўзига, «еттилик» ихтиёрига берилади.
«Бу – маҳаллага ҳам ваколат, ҳам масъулият дегани», - деди Президент.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter