Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МДҲ туризм вазирлари йиғилишида Ўзбекистоннинг сайёҳлик ислоҳотлари ҳақида маълумот берилди

МДҲ туризм вазирлари йиғилишида Ўзбекистоннинг сайёҳлик ислоҳотлари ҳақида маълумот берилди

Фото: Uzbektourism.gov.uz

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар Туризм вазирлари кенгашининг Сочи шаҳрида ўтказилган йиғилишида Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев иштирокчиларни Ўзбекистоннинг сайёҳлик соҳасидаги ислоҳотлар билан таништирди.

Ўзбекистонда туризм барқарор тараққиёт ва иқтисодий ўсишнинг муҳим омили бўлиб қолгани, “яшил” туризмни жорий этиш, соҳани рақамлаштириш, қишлоқ, тиббиёт ва гастрономик туризмни ривожлантириш, ички йўналишларни, экологик ташаббусларни ва рақамли хизматларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилаётгани алоҳида таъкидланди.

Йиғилишда МДҲнинг туризм таълими соҳасидаги таянч ташкилоти бўлмиш Самарқанддаги Туризм ва маданий мерос халқаро университети фаолиятига оид масалалар муҳокама этилди.

Йиғилиш якунида 2025-2026 йилларни МДҲда Тоғ туризми йили деб эълон қилиш, давлатлараро сайёҳлик йўналишларини кенгайтириш ҳамда “Ҳамдўстликнинг қимматбаҳо маржони” ва “МДҲ Travel Hub” каби қўшма лойиҳаларни ривожлантириш бўйича ташаббуслар қўллаб-қувватланди.

Бундан ташқари, сайёҳлар учун МДҲнинг ягона рақамли платформасини яратиш ҳамда туризм соҳасидаги таҳлилий ва статистик маълумотларни юритиш бўйича таклифлар маъқулланди.

Кенгаш йиғилиши доирасида МДҲ туризм соҳаси вакиллари иштирокида Евроосиё тоғ курортлари алянсининг барқарор ривожланиши бўйича экспертлар кенгаши, МДҲГА аъзо давлатларнинг туризм масалалари юзасидан бизнес-мулоқоти ва бошқа тадбирлар ўтказилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг