Меҳнат мигрантлари Россияга бориш учун нега автобусни танлашади?
Россия ва Қозоғистон сингари давлатларга пул топиш учун бораётган ўзбекистонлик мигрантлар кўзланган манзилга етказувчи транспорт тариқасида автобусни пулни иқтисод қилиш мақсадида танлашади, бу ҳақда пайшанба куни «Халқ сўзи» нашри хабар қилди.
«Пул топиш кетаётганларнинг ҳаммаси автобус — ишончсиз транспорт эканлигини тушунишади. Бизнинг йигитларимиз ҳалок бўлаётган авариялар жуда кўп юз беради. Нега барибир автобусларда бораверишади? Сабаби — пул», — деган нашрга Россия Федерациясида ишлаётган мигрантларнинг бири.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон билан чегарадош Россия шаҳарларигача 250 минг сўмга (30 доллар тахминан) етиб бориш мумкин. «Бу Тошкентдан поездда боргандан кўра анча арзон», — деб ҳисоблайди суҳбатдош.
Ўзбекистондан Остонагача плацкарт темирйўл чиптасининг нархи — 585 минг сўм (73 доллар)ни, Самарагача эса 850 минг сўм(105 доллар)ни ташкил этади.
«Пул топиш учун кетаётганлар учун ҳар бир тийин қадрли. Мисол учун мен йўл ҳақи учун қариндошимдан қарз олганман. Шунинг учун сутка-икки кун чидашга тўғри келади», — деган нашрга суҳбатдош.
Мигрант шунингдек, автобус салонидаги тирбандлик ва юклар ҳақида гапирган — қоплар ва коробкалар ўриндиқлар орасида туришини айтган. «Агар ёниб кетган автобусда ҳам шундай ҳолат юз берган бўлса, одамларда омон қолиш учун имкон бўлмаган. Улар бу тирбандликда ташқарига қочиб чиқолмас эдилар», — деб тахмин қилган суҳбатдош.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter