Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МИБ Миллий университетда хизматга қабул қилиш юзасидан тадбир ўтказди

МИБ Миллий университетда хизматга қабул қилиш юзасидан тадбир ўтказди

Ўзбекистон Миллий университети иқтисодиёт факультетида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро буюроси Тошкент шаҳар бошқармаси вакиллари томонидан бошқарма хизматига қабул қилиш тартиби бўйича тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Мажбурий ижро буюросининг мустақил ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган сифатидаги асосий вазифалари, фаолият олиб борувчи ходимлар мақоми, давлат ижрочилари ва инспекторларининг вазифалари, ходимларнинг ижтимоий ҳимояси ҳақида маълумот бериб ўтилди.

Шунингдек, Мажбурий ижро буюроси вакиллари талабаларга мавжуд бўш иш ўринлари, ишга кириш тартиби ва номзодларга қўйиладиган талаблар хусусида маълумот берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг