Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Миграция агентлиги ДХХ хабарига изоҳ берди

Миграция агентлиги ДХХ хабарига изоҳ берди

Фото: Хавфсизлик.

Миграция агентлиги ДХХ томонидан эълон қилинган коррупция хабарига муносабат билдирди

Тармоқларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг айрим ходимлари пул эвазига Корея Республикасига ишга юбориш билан шуғуллангани ҳамда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабарлар берилганди.

Агентлик мазкур ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилган:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 октябрдаги ПФ–162-сонли Фармони билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги қайта ташкил этилгандан сўнг, бугунги кунгача Кореяга E–9 визаси учун ҳеч қандай танловлар ўтказилмаган.

Айрим ходимлар томонидан йўл қўйилган қоидабузарликлардан кейин, Миграция агентлиги фаолиятида Жанубий Кореяга юбориш билан боғлиқ кадрлар, шу жумладан, Сеулдаги ваколатхонасида фаолият юритган барча ходимлар тўлиқ ўзгартирилди.

"Агентлик ходимлари орасида ўз касбига хиёнат қилган, фуқароларнинг ишончи ва ҳақ-ҳуқуқларини суиистеъмол қилган шахсларнинг ҳаракатлари кескин қораланади.

Миграция агентлиги фуқароларни яна бир бор огоҳлантиради:

Агар фаолиятимиз билан боғлиқ шубҳали ҳолатлар ёки қоидабузарликларга гувоҳ бўлсангиз, Миграция агентлигининг Комплаенс хизматига дарҳол, 71–202–44–11 телефон орқали ёки 12-82 қисқа рақам орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз", дейилади хабарда. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг