Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги ўтказилади

Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги ўтказилади

Жорий йилнинг 8–12 ноябрь кунлари Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан «INFOLIB UZBEKISTAN-2021» Х Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги ўтказилади.

Ҳафталик бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказларида ташкил этилади. 

Бу йилги ҳафталикда «Ўзбекистон ёш кутубхоначилари: биз биргаликда ҳаракат қиламиз!» шиори остида Ёш кутубхоначилар форуми ҳам ўтказилади. 

Форумда иштирок этиш учун турли тизимлар ва идоралар кутубхоналарининг 30 ёшгача бўлган ёш мутахассислари; маданият муассасалари ва олий ўқув юртларининг ахборот-кутубхона мутахассислиги бўйича ўқитувчилик қилаётган ёш ўқитувчилар ва аспирантлар; ахборот-кутубхона марказлари раҳбарлари ва ёш мутахассислари таклиф этилади.

Ҳафталик доирасида жамоат ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда, соҳа мутахассислари ва китобхонлар учун  бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар, семинарлар, давра суҳбатлари, танловлар, тренинглар, маҳорат дарслари ўтказиш ҳамда нашриётлар  иштирокида китоб кўргазмалари, ярмаркаларини ташкил этиш, мутахассисларнинг маънавий-маданий билимларини оширишга йўналтирилган тадбирлар, маҳорат дарслари, иштирокчиларни кенг жалб қилган ҳолда интеллектуал билимини оширувчи викториналар, таниқли фан ва маданият намояндалари, санъаткор ва ижодкорлар иштирокида ижодий учрашувлар, театрлаштирилган чиқишлар намойиш этиш режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг