Миллий гвардия тизимида академик лицей ташкил этилди
Президент қарори (ПҚ–129-сон, 16.02.2022 й.) билан Миллий гвардия Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи негизида Миллий гвардия Ҳарбий мусиқа академик лицейи ташкил этилди.
Ҳарбий мусиқа академик лицейига илмий-методик ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон давлат консерваторияси, Тошкент давлат педагогика университети ҳамда Жамоат хавфсизлиги университети бириктирилди.
Ҳарбий мусиқа академик лицейида:
- истисно тариқасида, мавжуд умумий ўрта таълим синфлари сақлаб қолинади;
- ўқувчилар бепул тураржой ва озиқ-овқат билан таъминланади;
- 1−2-босқич ўқувчилари Миллий гвардия қўмондони томонидан тасдиқланган бепул кийим-бош билан таъминланади;
- ўқитиш «Дамли ва зарбли чолғулар ижрочилиги» таълим йўналиши бўйича амалга оширилади;
- битирувчиларга давлат намунасидаги диплом, оркестр артисти малака даражаси ҳамда кўкрак нишони берилади.
Ҳарбий-мусиқа академик лицейи битирувчиларига олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришда Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи миқдоридаги, республиканинг бошқа давлат ОТМга ўқишга киришда эса ўзлари тўплаган балларнинг 15 фоизи (шу жумладан, ижодий имтиҳонлар бўйича) миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter