Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Миллий гвардиячиларнинг оила аъзолари тиббий текширувдан ўтказилмоқда

Миллий гвардиячиларнинг оила аъзолари тиббий текширувдан ўтказилмоқда

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

Жорий йилнинг 23-25 июль кунлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Тошкент вилоятида жойлашган бўлинмаси ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари учун уч кунлик махсус тиббий кўрик ташкил этилди.

«Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг оила аъзолари учун ташкиллаштирилган тиббий кўрик давомида ҳеч қандай хавфли касалликлар аниқлангани йўқ. Текширув мобайнида агар фуқароларнинг соғлиғида салбий ташхислар аниқланадиган бўлса, уларга ўз турар жойи бўйича даволанишлари учун йўлланмалар тақдим этилади» – дейди умумий амалиёт шифокори М.Пармонқулова.

Юнусобод тумани кўп тармоқли Марказий поликлиникасининг бир қатор шифокорлари билан ҳамкорликда ўтказилаётган тиббий кўрикда аёллар, болалар ва ҳарбий хизматчилар окулист, лор, дерматолог, педиатр, ортопед каби 15 та мутахассислик бўйича текширувлардан ўтказилмоқдалар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг