Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мирзо Улуғбек туманига янги ҳоким тасдиқланди

Мирзо Улуғбек туманига янги ҳоким тасдиқланди

Гаибназаров Баҳодир Рихсиалиевич Мирзо Улуғбек туманининг ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Баҳодир Гаибназаров 1970 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти олий, 1997 йилда Тошкент давлат аграр университетини иқтисодчи-ташкилотчи, 2005 йилда Ўзбекистон Миллий университетини ҳуқуқшунос мутахассисликлари билан тамомлаган.

2021 йилдан шу кунга қадар Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташкилий-кадрлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган. Шунингдек, аввал Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларига ҳам раҳбарлик қилган. 

Аввалроқ Шайхонтоҳур тумани ҳокими ҳам алмашганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг