Мол-мулк ва ер солиғи имтиёзлари учун электрон мурожаат тартиби тасдиқланди
Жисмоний шахслар учун мол-мулк ва ер солиғи бўйича имтиёзлардан фойдаланиш мақсадида электрон мурожаат юбориш тартиби тасдиқланди.
Ҳукуматнинг 2026 йил 16 июлдаги 389-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарорига тегишли қўшимчалар киритилди.
Янги маъмурий регламентга кўра, фуқаролар мол-мулк ва ер солиғи бўйича имтиёзлардан фойдаланиш учун электрон мурожаатни:
-
Электрон солиқ хизматлари портали;
-
Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали юбориши мумкин.
Белгиланган тартибга мувофиқ, солиқ органининг масъул ходими келиб тушган мурожаатни 2 иш куни ичида мавжуд маълумотлар асосида кўриб чиқади ҳамда солиқ имтиёзини қўллаш ёки рад этиш тўғрисида хулоса тайёрлайди.
Тайёрланган хулоса 1 иш куни ичида Электрон солиқ хизматлари порталидаги шахсий кабинет ёки ЯИДХП орқали мурожаат этувчига юборилади.
Агар мурожаат рад этилса, фуқаро рад этишга асос бўлган камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Бундай мурожаат ҳам мазкур маъмурий регламент талаблари асосида қайта кўриб чиқилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter