Мутахассислар қаришни тезлаштирадиган айрим маҳсулотларни ошкор қилишди
Туркиялик мутахассислар тананинг қаришини тезлаштирадиган озиқ-овқат маҳсулотларини санаб ўтдилар. Бу ҳақда «Sabah» нашри хабар бермоқда.
Таркибида шакар миқдори юқори бўлган маҳсулотлар терининг сифатини ёмонлаштиради ва ажинлар пайдо бўлишига олиб келади. Сабаби, шакар танадаги липидлар ва оқсилларга зарар етказиши мумкин.
Қаҳва, туз ва қайта ишланган гўштлар терининг қаришини тезлаштириши мумкин, бу эса сувсизланишга олиб келади.
Тез тайёр бўлувчи овқатлар, қовурилган ёғли овқатлар, маргарин ва консервалар юрак касалликлари ва қон томирлари муаммоларига олиб келиши мумкин. Масалан, қовурилган картошка ёки кўмирда тайёрланган гўшт терининг ҳужайраларига зарар етказади.
Шунингдек, қон томирларини кенгайтирадиган ва терига салбий таъсир кўрсатадиганлар таомлар рўйхатида аччиқ овқатлар ҳам бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter