Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманган шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Наманган шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Бугун Наманган шаҳар ҳокимлиги катта мажлислар залида бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессияда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов маъруза қилди.

Йиғилишда депутатлар Наманган вилояти ҳокимининг Отахўжаев Анвар Хожахановични Наманган шаҳар ҳокими лавозимидан озод этиш, ҳамда Камалов Аюбхон Арибджановични Наманган шаҳар ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарорларини бир овоздан маъқулладилар.

Сессияда Наманган шаҳар ҳокими Аюбхон Камалов сўзга чиқиб, Наманган шаҳрини 2026-2028 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури бўйича режасини тақдим этди.

Эслатиб ўтамиз, Аюбхон Камолов 5 йилдан буён Марказий банк Раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. 

Маълумот учун, шаҳарнинг собиқ ҳокими Анвар Отахўжаев бир муддат олдин пора билан қўлга тушган ва процессуал тартибда қамоққа олинган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг