Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизматига бош мутахассис тайинланди

Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизматига бош мутахассис тайинланди

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари бўлиб ишлаб келган Азизбек Абдувалиев вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати бош мутахассиси этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди. 

Азизбек Абдувалиев 1972 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Тошкент давлат университети журналистика факультети ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Мутахассислиги - журналист, сиёсатшунос.

Меҳнат фаолияти давомида матбуот нашрлари, таълим муассасалари, матбаа корхоналарида масъул вазифаларда ишлаган. 2001-2007 йилларда Наманган вилояти ҳокимининг матбуот котиби лавозимида ишлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг