Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда 84 ёшли бемор соғайди

Наманганда 84 ёшли бемор соғайди

Наманган вилоятида 5 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалди ва реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Соғайиб чиққанларнинг барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқот қилиб, касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 3 нафари эркак, 2 нафари аёллардир. Касалликдан фориғ бўлганларнинг барчаси Наманган вилоятидан (4 нафари Наманган туманидан, 1 нафари эса Наманган шаҳридан). Улар орасида энг ёши каттаси 84 ёшда бўлса, энг кичиги 48 ёшда.

Вилоятда шу пайтга қадар 219 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 224 нафарга етди.

Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2412 нафарни ташкил этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг