Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманган вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди

Наманган вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Бугун Наманган вилояти ҳокимлиги мажлислар залида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармасига раҳбарлик қилиб келган Раҳмонов Шавкат Наврўзович Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Атаходжаев Адил Иргашевич вилоят ИИБ бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов иштирок этди ва сўзга чиқди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ водий вилоятлари — Фарғона ва Наманган вилоятларида Ички ишлар, Андижонда ЙҲХ бошқармалари бошлиқлари ўзгаргани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг