Наманганда бедарак йўқолган қиз Қорақалпоғистонда топилди

Наманган вилоятида истиқомат қилувчи Нозигул Исмаилова исмли қиз бедарак йўқолган эди. Тезкор тадбирлар натижасида қиз Қорақалпоғистонда топилди, деб хабар берди «ЎзА».
У Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги патруль-пост хизмати бошқармаси ходими Избасар Фазилов ва Миллий гвардия ходими, сержант Рустам Хидиров саъй-ҳаракати билан топилди. Жорий йилнинг 20 февраль куни қиз ота-онасига топширилди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг синчковлиги натижасида ота-онасининг бағрига қайтарилган қизнинг онаси Дилноза Парпиевадан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига миннатдорчилик хати келди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter