Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийда 234 нафар ободонлаштириш бошқармаси ходимларига маош берилмагани аниқланди

Навоийда 234 нафар ободонлаштириш бошқармаси ходимларига маош берилмагани аниқланди

Кармана тумани адлия бўлимига ишонч телефони орқали туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан мурожаат келиб тушган. Унда ташкилотда жамоатчилик асосида фаолият юритаётган 234 нафар ходимга иш ҳақи тўлаб берилмаётгани маълум қилинган.

Мурожаат ўрганилганда, Навоий вилоят ободонлаштириш бошқармасининг жамоатчилик асосида фаолият юритаётган 234 нафар ходимга  2020 йилнинг июнь ойи ойлик иш ҳақи тўлаб берилмаганлиги тасдиқланди. Маълумки ободонлаштириш бошқармалари Меҳнат ва бандлик муносабатлари вазирлиги ҳузурида тузилган жамғармадан молиялаштирилади. Ташкилот томонидан ходимларга иш ҳақи берилмаётгани ҳам айнан молиялаштириш жараёнининг кечиктирилаётгани билан боғлиқлиги айтилди.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг  161-моддасида  жамоа шартномасида иш берувчининг айби билан ходимга ҳақ тўлаш белгиланган муддатларга нисбатан кечикканлиги учун жавобгарлик назарда тутилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.

Шу асосга кўра туман ободонлаштириш бошқармасига 234 нафар ишчи ходимнинг 155 млн. сўмдан ортиқ ойлик иш ҳақларини ундириш юзасидан тақдимнома

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг