Навоий шаҳрининг биринчи ҳокими вафот этди

Давлат ва жамоат арбоби, Навоий шаҳрининг биринчи ҳокими Бахтиёр Ҳамдамов шу йил 13 июнь куни 71 ёшида вафот этган.
Б.Ҳамдамов 1951 йил 8 майда туғилди. 1977 йил Фарғона политехника институтини тамомлаб, Навоий цемент заводи (ҳозирги Qizilqumsement АЖ) чилангари сифатида иш бошлаган. 1979-1986 йилларда завод директорининг ўринбосари лавозимигача бўлган вазифаларда меҳнат қилган.
1986-1992 йилларда халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари ва раиси сифатида фаолият юритган.
1992-2008 йилларда Навоий шаҳри ҳокими бўлган. У 1999 йил «Шуҳрат» медалини олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter