Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийда ноқонуний қурилаётган кўп қаватли бинолар аниқланди

Навоийда ноқонуний қурилаётган кўп қаватли бинолар аниқланди

Фото: Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати

Қурилиш вазирлиги Навоий вилоятида шаҳарсозликка рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилмасдан ҳамда ҳудудий инспекцияни хабардор этмасдан бир қатор кўп қаватли турар жой объектида қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилаётганини аниқлади.

1. Зарафшон шаҳар 14-микрорайонида «Сифат қурилиш Зарафшон» МЧЖ томонидан шаҳарсозликка рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилмаган ҳамда ҳудудий инспекцияни хабардор этмасдан кўп қаватли турар жой объектида ноқонуний равишда қурилиш-монтаж ишлари бошланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Навоий вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор этган ҳолда қисқа муддатли инспекторлик текшируви ўтказилган. Текширув натижасига кўра, қурилиш объекти вақтинчалик ёпиқ тўсиқ билан ўралмагани ҳамда техник ижро ҳужжатларидан умумий журнал, материалларнинг кирим назорати, махсус ишлар, бетон, пайванд, техника хавфсизлиги журналлари юритилмагани аниқланди.

Қисқа муддатли текширув натижасига кўра, жамият мансабдорига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 99-моддаси 7-қисми (объектларни давлат экспертизасининг лойиҳа-смета ҳужжатлари, шунингдек, қурилиш соҳасида назорат қилиш ва йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияларининг рухсатномасисиз қуриш) билан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар тўплами расмийлаштирилиб, Зарафшон шаҳар жиноят ишлари бўйича судига юборилган.

2. Зарафшон шаҳар 14-микрорайонидаги «Зарафшон биноиншоот қурилиш» МЧЖ томонидан шаҳарсозликка рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилмагани ҳамда ҳудудий инспекцияни хабардор этмасдан кўп қаватли турар жой объектида қурилиш-монтаж ишлари бошланганлик ҳолати аниқланган.

Фото: Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати

Ушбу ҳолат юзасидан ўтказилган инспекторлик текшируви натижасига кўра, мансабдор шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 99-моддаси 7-қисми билан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар тўплами расмийлаштирилиб, Зарафшон шаҳар жиноят ишлари бўйича судига тақдим этилган.

3. Зарафшон шаҳар 13-микрорайонидаги Zarafshon Golden Group МЧЖ томонидан ҳам шаҳарсозликка рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилмаган ҳамда ҳудудий инспекцияни хабардор этмасдан кўп қаватли турар жой объектида қурилиш-монтаж ишларини бошланган.

Фото: Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати

Ушбу ҳолат юзасидан ҳудудий назорат инспекцияси томонидан президент ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор этган ҳолда қисқа муддатли инспекторлик текшируви ўтказилган.

Текширув натижасига кўра, масъул фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 99-моддаси 7-қисми билан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар йиғилиб, Зарафшон шаҳар жиноят ишлари бўйича судига юборилган.

4. Зарафшон шаҳар 19-микрорайонида «Ҳакимзода» МЧЖ томонидан шаҳарсозликка рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилмагани ҳамда ҳудудий инспекцияни хабардор этмасдан қурилиш-монтаж ишлари бошланганлик ҳолати аниқланган.

Фото: Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати

Ушбу ҳолат юзасидан ўтказилган текширув натижасига кўра, объект тўлиқ расмийлаштирилмагани, пойдевор, замин, тупроқ ишлари бўйича геологик хулосалари йўқлиги, ҚТЭЛ ва ИИЧЛ (ПОС ва ППР) ташкил этилмагани ҳамда қурилиш объекти вақтинчалик ёпиқ тўсиқ билан тўлиқ ўралмагани маълум бўлган. Шу боис Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 99-моддаси 7-қисми билан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Зарафшон шаҳар жиноят ишлари бўйича судига тақдим этилган.

5. «Мирсаид Баҳром» МФЙ ҳудудида «Осё Югра» хусусий корхонаси томонидан шаҳарсозликка рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилмаган ҳамда ҳудудий инспекцияни хабардор этмасдан кўп қаватли турар жой объектида ноқонуний равишда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилган.

Фото: Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати

Мазкур ҳолат бўйича вилоят прокуратураси, Кармана тумани ҳокимлиги, туман ИИБ, туман прокуратураси ҳамда «Осё Югра» хусусий корхона раҳбари номига ўрнатилган тартибда қурилиш объектини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги хатлар юборилган. Натижада буюртмачи томонидан қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш тўғрисидаги хабарнома инспекцияга келган. Жумладан, рўйхатдан ўтган қурилиш объектида инспекция томонидан назорат ишлари олиб борилиб, қурилган қисми учун инструментал техник хулоса олиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган электрон ёзма кўрсатма берилган.

Текширув натижасига кўра, объектда мажбурий юритилиши лозим бўлган техник ижро ҳужжатларидан умумий журнал, материалларнинг кирим назорати, махсус ишлар, бетон, пайванд, техника хавсизлиги журналлари юритилмагани аниқланди. Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш тўғрисидаги хабарномани юбормасдан бажарилган қурилиш-монтаж ишлари учун масъул шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 99-моддаси 7-қисми билан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар тўплами йиғилиб, Кармана тумани жиноят ишлари бўйича судига юборилган.

6. Навоий шаҳар 17-микрорайонидаги «Лайло улгуржи савдо» МЧЖ томонидан ҳам шаҳарсозликка рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилмаган ҳамда ҳудудий инспекцияни хабардор этмасдан объектда қурилиш-монтаж ишлари бошланган.

Фото: Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати

Ушбу ҳолат юзасидан Навоий вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан текширув ўтказилган. Текширув натижасига кўра, объект тўлиқ расмийлаштирилмагани, пойдевор замин тупроқ ишлари бўйича геологик хулосалар тақдим этилмагани, ҚТЭЛ ва ИИЧЛ (ПОС ва ППР) ташкил этилмагани аниқланган.

Текширув натижасига кўра мансабдор шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 99-моддаси 7-қисми билан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар тўплами расмийлаштирилиб, Навоий шаҳар жиноят ишлари бўйича судига тақдим этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг