Навоийда қиёсланмаган тиббий ускуналар орқали беморларга ташхис қўйилгани аниқланди
Навоий шаҳрида қиёсланмаган тиббий ускуналардан ва ўлчаш воситаларидан фойдаланиб беморларга ташхис қўйилиб келингани аниқланди. Бу ҳақда Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси матбуот хизмати хабар берди.
Инспекциянинг Навоий вилояти инспекторлари томонидан Навоий шаҳрида жойлашган «Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси-кўп тармоқли шаҳар марказий поликлиникаси» да давлат назорати ўтказилди.
Бирлашмага тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш воситалари ва синаш ускуналари давлат метрологик қиёслов кўригидан ўтказилмасдан фойдаланилаётганлиги аниқланди.
Бу билан, Ўзбекистон Республикасининг «Метрология тўғрисида»ги, Қонунининг 16, 20-моддалари талабларига амал қилинмаган.
Текширув натижасида бирлашма масъулига маъмурий чора кўрилди. Бирлашмага 126 дона тиббий ускуналардан ва ўлчаш воситаларидан фойдаланишни тақиқлаш бўйича кўрсатма чиқарилди.
Аввалроқ Сирдарё вилоятидаги тиббиёт бирлашмасида текширув ўтказилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter