Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийда янги ҳоким ўринбосари иш бошлади

Навоийда янги ҳоким ўринбосари иш бошлади

Норимов Исломиддин Номоз ўғли Навоий вилояти ҳокими ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

И. Норимов 1991 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Маълумоти олий, 2015 йилда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг бакалавр босқичини, 2021 йилда Жанубий Кореянинг Сеул университети магистратура бўлимини тамомлаган.

Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ахборот-таҳлил бош бошқармаси ахборот таъминоти бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг