Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нега қон айнан номсиз бармоқдан олинади?

Нега қон айнан номсиз бармоқдан олинади?

Фото: Freepik

Умумий таҳлил (анализ) учун қон номсиз бармоқдан олинишини кўпчилигимиз биламиз. Нега шундайлигини ўйлаб кўрганмисиз? Маълум бўлишича, бунинг бир нечта сабаби бор экан.

Бош бармоқ ва жимжилоқ қобиғи қўл панжалари билан катта боғлиқликка эга. Агарда бу бармоқларга инфекция тушса, тезда бутун қўлга тарқаб кетади. Қўлнинг қолган бармоқлари эса бунчалик боғламга эга эмас.

Айнан номсиз бармоқдан қон олинишига келсак, биринчидан, ундан кам фойдаланамиз. Шу боис қон олинган бармоқни кейинчалик жароҳатлаб қўйиш ёки инфекция тушириш эҳтимоли паст.

Яна бир сабаби — номсиз бармоқ капиллярларга бой бўлиб, қон билан яхши таъминланган.

Қолаверса, номсиз бармоқдаги жароҳат бошқа бармоқларга қараганда тез битади, нерв толалари жуда камлиги сабабли оғриқни билдирмайди.

Ва ниҳоят, энг юпқа тери ҳам номсиз бармоқда, уни тешиб қон олиш осон.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг