Нетаняҳу уч иттифоқчиси ҳақида кескин гапирди

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Буюк Британия, Франция ва Канада раҳбарларини ҲАМАСни рағбатлантиришда айблади.
Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху уч давлат раҳбарларига сўз ҳужуми қилиб, улар ҲАМАС вакили бўлган "оммавий қотиллар, зўрловчилар, болалар қотиллари ва ўғирлаб кетувчиларни самарали қўллаб-қувватлаганликларини" айтди.
20 май куни Кир Стармер, Эммануэл Макрон ва Марк Карни Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиёти кенгайганини қоралаб, буни “номутаносиб” деб атади ва минтақадаги гуманитар вазиятни “чидаб бўлмас” деб таърифлади.
“Агар Исроил ҳарбий ҳужумларини тўхтатмаса ва инсонпарварлик ёрдамига қўйилган чекловларни бекор қилмаса, биз бунга жавобан аниқ чоралар кўрамиз”, — дейилади улар баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, Исроил уруш бошлагандан бери Ғазода 52 мингдан ошиқ киши ҳалок бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter