Нима учун матбуот амалда тўртинчи ҳокимият даражасига кўтарила олмаяпти?
Айни дақиқаларда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан «ОАВ соҳасида миллий қонунчиликни янада такомиллаштиришнинг долзарб масалалари» мавзусида республика конференцияси ўтказилмоқда.
«Ҳозирги даврда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари асосий ахборот манбаи ҳисобланади, – деди Комил Алламжонов. – Афсуски, давлат ташкилотларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўзгаришлар ва янгиликлар ўз вақтида ёритилмаяпти. Шуни ҳисобга олиб, Агентлик томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ахборот хизматлари мақоми ва мавқеини ошириш бўйича Президент қарори лойиҳаси тайёрланди».
«Нима учун матбуот амалда тўртинчи ҳокимият даражасига кўтарила олмаяпти, деган саволга, кўп омиллар қатори вазирлик ва идора раҳбарларининг матбуот котиби ёки ахборот хизматларига нисбатан эътиборсиз муносабатини асосий сабаб қилиб кўрсатиш мумкин», – деди Агентлик директори ўринбосари Саида Мирзиёева.
Мутахассислар ўз маърузаларида ахборот хизматларининг иш юритиш тартиби, ахборот тарқатиш усул ва механизмлари замон талабларига мутлақо мос эмаслиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларида ахборот хизматлари фаолияти деярли олиб борилмаётгани, давлат ташкилотларида ахборот хизматларига етарлича штат бирликлари ажратилмагани, ахборот хизматларининг моддий-техник базаси яратилмагани, соҳага малакали мутахассислар етарли даражада жалб этилмаётганини танқид қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter