Ниқоби йўқ шахслар транспорт воситалари салонига чиқарилмайди
Республика махсус комиссияси қарорига кўра йўналишли автобус ҳайдовчилари (кондукторлари) ва метро кузатувчилари ниқобсиз бўлган шахсларни транспорт воситалари салонига чиқармаслик (киритмаслик) чораларини кўриши белгиланди. Бу бўйича Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Транспорт вазирлиги ва бошқа қатор манфаатдор ташкилотлар таклиф киритган.
Шунингдек, мунтазам равишда микрофон орқали шахсларни масъулиятни ошириш бўйича тушунтириш ишларини олиб борилиши, жамоат транспортларининг охирги бекатида дезинфекция-тозалаш ишларини амалга оширилиши зарурлиги кўзда тутилмоқда.
Темир йўл вокзаллари ва аэропортларда эса санитария-эпидемилогия талабларига амал қилинишини қатъий назоратга олинишини, шу жумладан, дезинфекция ва тозалаш тадбирларини мунтазам равишда йўлга қўйилиши таъминланадиган бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter