Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ноябрда озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 1 фоизга қимматлаган

Ноябрда озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 1 фоизга қимматлаган

2025 йилнинг ноябрь ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,7 фоизга ошган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, йиллик истеъмол нархлари индекси (ИНИ) 107,5 фоизни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу ойига (2024 йил ноябрь — 110 фоиз) нисбатан 2,5 фоиз бандга пасайди.

Ноябрь  ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 1,0 фоизга, ноозиқ-овқат товарлари 0,5 фоизга ҳамда аҳолига кўрсатиладиган пуллик хизматлар эса 0,3 фоизга қимматлашгани кузатилган.

Асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан бодринг (96,0 фоиз), помидор (82,2 фоиз), булғор қалампири (61,2 фоиз), бақлажон (51,7 фоиз), узум (12,1 фоиз), анор (7,9 фоиз), қовоқ (5,4 фоиз), олма (4,7 фоиз), мандарин (4,5 фоиз), шафтоли (3,7 фоиз), тарвуз (3,4 фоиз), қовун (3,4 фоиз), товуқ тухуми (2,4 фоиз), қуй гўшти (0,8 фоиз), картошка (0,7 фоиз), биринчи навли буғдой уни (0,5 фоиз) ҳамда мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) (0,3 фоиз) нархларининг ошиши инфляцияга асосий таъсир кўрсатди.

Асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан инфляцияни пасайтирувчи омил сифатида сабзи (-26,1 фоиз), шолғом (-7,1 фоиз), барча навдаги гуруч, гуруч оқишоғи (-4,5 фоиз), ловия (4,2 фоиз), шакар (-2,9 фоиз), пиёз (-2,5 фоиз), банан (-1,3 фоиз) ҳамда парранда гўшти (-1,2 фоиз) нархларининг пасайиши муҳим ҳисса қўшди.

Шунингдек, ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархларидан пропан (7,4 фоиз), бензин (1,7 фоиз), цемент (1,4 фоиз) ҳамда кийим ва пояфзал (0,7 фоиз) нархларида ўсиш кузатилди.

Ҳисоб-китоблар учун 10 мингдан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарида 195 мингга яқин нархлар қайд этилган. 420 турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва 90 турдаги хизматлар нархлари кузатилди. 

Манба: t.me

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг