Нурафшонда ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга тушди
Нурафшон шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг ҳоким ёрдамчиси Тошкент шаҳрида яшовчи фуқарони мансабдор танишлари орқали Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармасига ишга киритиб қўйишини ваъда қилиб, ўз “хизмати” эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Ҳоким ёрдамчиси сўралган пулни ўзининг танишлари орқали олган вақтида ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ушланган.
Таъкидланишича, у муқаддам бир неча маротаба судланган.
Воқеа юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter