Ўзбекистон муфтийси Халқаро уламолар кенгаши аъзоси бўлди
Муфтий Нуриддин домла Ҳолиқназаров ҳазратлари Халқаро мусулмон уламолар кенгаши аъзоси бўлдилар.
Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Сурхондарёдаги учрашувда маълум қилган:
«Мана, куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратлари Қатардаги Халқаро мусулмон уламолар кенгашига аъзо бўлганлари, барчамизга мамнуният бағишлайди.
Буям ўтган даврда диний-маърифий соҳада олиб борган ислоҳотларимизнинг халқаро эътирофи, халқимизнинг Ислом дини ривожига қўшаётган ҳиссасига берилган яна бир юксак баҳо, десак тўғри бўлади» - деди Шавкат Мирзиёев учрашувда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter