Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Об-ҳаво бўйича тезкор ахборот эълон қилинди

Об-ҳаво бўйича тезкор ахборот эълон қилинди

Фото: Xabar.uz

«Ўзгидромет» об-ҳаво бўйича тезкор маълумот эълон қилди.

16-18 декабрь кунлари Тошкент вилояти Оҳангарон ва Бўстонлиқ тумани ҳамда Наманган вилояти Поп тумани баланд тоғликларида қор кўчки хавфи эълон қилинди.

Нам ҳаво оқимлари кириб келиши ва ҳарорат фонининг кўтарилиши Тошкент ва Наманган вилояти баланд тоғликларида шаклланган қор қоплами кўчишини келтириб чиқариши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳудудига қуруқ ва илиқ ҳаво оқими кириб кела бошлайди. 18 декабрь куни Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида кундузи ҳаво ҳарорати максимуми +15 даражага етишини кутиляпти. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг