Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оҳангаронда фермер ва банк мансабдорларига нисбатан жиноий иш очилди

Оҳангаронда фермер ва банк мансабдорларига нисбатан жиноий иш очилди

Фото: Xabar.uz

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан прокуратура органлари билан ҳамкорликда Оҳангарон туманида текширув тадбирлари ўтказилган.

2020 йилда тумандаги тижорат банкларидан бири ҳамда сут маҳсулотлари етиштириш ва наслли молларни кўпайтириш билан шуғулланувчи «ТҚД» фермер хўжалиги ўртасида тузилган шартномага асосан 7 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 18 фоиз устама тўлаш, шундан 3 фоизини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан қоплаб бериш шарти билан 5,5 млрд. сўм ажратилган.

Мазкур маблағ ҳисобига Австрия давлатидан 194 бош наслли, йирик шохли чорва моллари олиб келинишида фермер хўжалик Президентнинг тегишли қарорига асосан 843,4 млн. сўмлик солиқ ва божхона тўловларидан озод қилинган, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан хориждан келтирилган чорва моллари учун 278 млн. сўмлик субсидия маблағи ажратилган.

Аммо, фермер хўжалик масъуллари банкка тақдим қилинган бизнес режада кўрсатилган сут маҳсулотлари етиштириш ва наслли молларни кўпайтириш билан амалда шуғулланмасдан ҳамда наслдор қорамолни камида 2 авлод олгунча сақламасдан 98 бош наслли, йирик шохли чорва молларини нақд пулга сотиб юбориб, 2 млрд. 833,3 млн. сўмлик кредит маблағларини талон-торож қилишган.

Шунингдек, ажратилган кредит маблағлари мақсадли сарфланиши юзасидан банк мансабдор шахслари томонидан мониторинг ишлари керакли даражада олиб борилмаган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан фермер хўжалик ва банк мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг бир қатор моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг