Олимлар тез семириб кетишга сабаб бўладиган хавфли одатдан огоҳлантирди
Венесуэла олимлари ўтказган тадқиқотга кўра, кунига 5 соатдан кўп смартфонлардан фойдаланиш семириш хавфини 43 фоизга ошириши мумкин.
Агар бу ҳолат «компьютер+смартфон» комбинацияси асосида, турли виртуал ўйинлар ўйнаш тарзида кечса, зарар кўлами янада ортади.
Қолаверса, бир жойда ўтирган ёки ётган ҳолатда узоқ вақт экрандан кўз узмаслик нафақат ортиқча вазн, балки кўриш қобилияти заифлашишига ҳам сабаб бўлади.
Бундан ташқари, гаджетлардан меъёридан кўп фойдаланган кишилар одатда соғлом ва ўз вақтида овқатланиш тартибига ҳам тўлиқ амал қилишмайди.
Бу ҳолат организмда бошқа қатор хавфли касалликлар пайдо бўлишига олиб келади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter