Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олмалиқ «Ёшлик-1» конини ўзлаштириш бўйича 415 млн долларлик 593 та кон техникаси харид қилинган

Олмалиқ «Ёшлик-1» конини ўзлаштириш бўйича 415 млн долларлик 593 та кон техникаси харид қилинган

Кеча, 6 декабрь куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Олмалиқ кон-металлургия комбинатида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг ижроси бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида «Олмалиқ КМК» АЖ Инвестициялар департаменти бошлиғи ўринбосари, «Олмалиқ КМК» АЖ «Ёшлик-1 конини ўзлаштириш» инвестициявий лойиҳасини амалга ошириш бўйича лойиҳа офиси бойитиш комплекси директори ўринбосари ҳамда «Олмалиқ КМК» Ахборот хизмати бошлиғи иштирок этди. 

Анжуманда таъкидланишича, Олмалиқ кон-металлургия комбинатида «Ёшлик I» конини ўзлаштириш лойиҳасининг биринчи босқичи (2017-2025)да йилига 65,0 млн тонна маъдан қазиб олинадиган кон (1,44 млрд доллар), 60,0 млн тонна маъданни қайта ишловчи 3-Мис бойитиш фабрикаси (2 млрд доллар) ва фабрика инфратузилмасини (1млрд доллар) ҳамда 650 мегаватт қувватли ташқи электр таъминоти (170 млн доллар) қурилади.

Куриерни қуриш бўйича лойиҳа бошидан буён 136,1 млн (йил бошидан 32,0 млн) кон юзасини очиш ишлари бажарилган. Ишлар 2 сменада ташкил этилиб, 1743 нафар ичи-ходимлар ва 400 та техника ишламоқда. Бундан ташқари, 32,1 км темир йўл ётқизилган.

Лойиҳани амалга ошириш учун 415 млн долларлик 593 та кон техникаси (23 та бурғулаш ускунаси, 29 та экскаватор, 54 та 130 тонналик ва 29 та 220 тонналик БелАЗ самосваллари, 80 та йўл қуриш техникаси, 12 та аралаштириш-зарядлаш машиналари), шунингдек 225 та (50 млн доллар) темир йўл техникаси харид қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг