Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олти ҳудуд Миллий кенгаш рейтингида паст натижа кўрсатди

Олти ҳудуд Миллий кенгаш рейтингида паст натижа кўрсатди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда жорий йил январь ойи давомида ҳудудий кенгашлар фаолиятини рейтинг баҳолаш бўйича комиссия томонидан ҳудудларни 2021 йилнинг октябрь-декабрь ойидаги фаолияти турли йўналишларда баҳолаб чиқилди.

Ушбу рейтинг натижаларига кўра ҳудудлар миқёсида Сирдарё вилояти ва Қорқалпоғистон Республикаси кенгашлари томонидан ОАВ билан ҳамкорлик яхши йўлга қўйилганлиги, Бухоро вилоятида маҳаллий идоралар раҳбарларининг ҳисобдорлигини ошириш ва профилактик чоралар йўналишида фаол иш юритилганлиги ҳамда Фарғона вилоятида ташкилий чоралар самарали амалга оширилганлиги сабабли бошқа ҳудудларга нисбатан ушбу кенгашларнинг фаолияти юқорироқ баҳоланди.

Қашқадарё, Хоразм, Тошкент, Сурхондарё, Андижон вилоятлари ва Тошкент шаҳри кенгашлари эса қолганларга нисбатан паст кўрсаткичларга эришгани маълум қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг