Олтинсой туманига янги ҳоким тайинланди
Бугун, 22 июнь куни Халқ депутатлари Олтинсой тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда туман Кенгаши депутатлари, вилоят ва туман ҳокимликлари вакиллари, корхона ва ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди. Уни вилоят ҳокими Тўра Боболов бошқариб борди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Бойниязов Эркин Бозорович Олтинсой тумани ҳокими вазифасидан озод қилинди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш дастурларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Жумаев Алишер Туробович Олтинсой тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter