Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўн миллиарддан ошиқ маблағни ўзлаштириб, корхонани банкрот қилган шахс аниқланди

Ўн миллиарддан ошиқ маблағни ўзлаштириб,  корхонани банкрот қилган шахс аниқланди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда “Sh.B.” МЧЖ раҳбари Ф.А. МЧЖ Самарқанд шаҳри, Фирдавсий кўчасида қурилган кўп қаватли уйларнинг 70 та хонадонини яқин қариндошлари ва танишларининг номига расмийлаштириб бериб, жами 10,5 млрд сўмни МЧЖ ҳисоб рақамига кирим қилмасдан, МЧЖни қасддан банкротлик ҳолатига олиб келганлиги аниқланган. 

Шу каби, Департаментнинг Оҳангарон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “O-Т.” МЧЖ раҳбари И.К. “A.” хусусий корхонасидан харид қилинган 346,9 млн сўмлик дори воситалари сотувидан тушган маблағларни МЧЖ ҳисоб рақамига кирим қилмасдан “O.-Т.” МЧЖни қасддан банкротлик ҳолатига олиб келганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 181-1-моддаси (қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш) ва 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг