«Пул кўпайтирувчи» онлайн фирибгар ниҳоят қўлга тушди
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида яшовчи А.Р. ички ишларга арз қилди. Баён қилишича, у «Инстаграм» ижтимоий тармоғида «Амир Курбанов» исмли шахс билан пулини кўпайтириб бериш мақсадида ёзишган ва унга 300 000 сўм ўтказиб берган. Одатдаги фириб — бу жабрланувчи ҳам чув тушганини ғалвир сувдан кўтарилиб бўлганидан кейин тушунган....
Бироқ айнан унинг мурожаати ортидан фирибгар ушланди. Ҳеч қанақанги «Амир Курбанов» эмас, балки Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи Ш.Н. (2001 й.т.) экан.
Маълум бўлишича, Ш.Н. бошқа бир нечта одамларни ҳам алдаб пулларини олиб, шахсий эҳтиёжлари йўлида харжлаб юборган.
22 ёшли Ш.Н.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter