Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Операция столидаги беморлар аҳволи нима бўлади? Вазирлик изоҳи

Операция столидаги беморлар аҳволи нима бўлади? Вазирлик изоҳи

Тошкентда электр энергия узлиши йирик тиббий марказлар фаолият юритиши ва уларда узлуксиз операциялар ўтказилишига таъсир қиладими? ССВ матбуот котиби Фурқат Санаев бунга изоҳ берди. 

«Хавотирга ўрин йўқ. Барча операцион блоклар замонавий тарзда жиҳозланган ва қўшимча таъминот генераторларига уланган. Бир манбадан узилиш дарҳол иккинчиси уланишига сабаб бўлади.

Албатта, ёрдамчи дизель генераторлар билан узоқ вақт ишлаб туриш қийин. Лекин тез орада умумий таъминот тикланишига умид қиламиз. Кейинги жарроҳлик амалиётлари шунга қараб режалаштирилади.

Бундан ташқари, вазирлик томонидан тезкор чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Тиббий масканларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди», – деди Фурқат Санаев.

Айни пайтда таъминот тикланмаган, чорраҳаларда тирбандликлар сақланиб турибди, сув таъминотида ҳам узилишлар кузатиляпти.

Тошкент аэропорти рейслар қабул қилишни тўхтатган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг