Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўқитувчиларни ҳақорат қилган юридик коллеж директорига суд ҳукми ўқилди

Ўқитувчиларни ҳақорат қилган юридик коллеж директорига суд ҳукми ўқилди

Фото: «Uznews.uz»

Наманган шаҳар жиноят ишлари бўйича суди Наманган юридик коллежининг директори вазифасини вақтинча бажариб келаётган Нодира Мирзаолимова устидан ҳукм ўқиди. Бу ҳақда «UzNews.uz» хабар берди.

Унга кўра, Наманган юридик коллеж директори вазифасини бажарувчи Нодира Мирзаолимова қўл остидаги ўқитувчиларни ҳақорат қилганликда айбдор деб топилди ва унга нисбатан жарима белгиланди.

Мирзаолимовага нисбатан Жиноят кодексининг нинг 140-моддаси 3-қисми «а» банди билан айб эълон қилиниб, жиноят иши айблов хулосаси билан мазмунан кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судига юборилган эди.

Маълумотларга кўра, муқаддам Н.Мирзаолимовага нисбатан Наманган қурилиш ва ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида маънавият ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлаб юрган бир вақтда ҳамкасбини ҳақорат қилганлиги учун маъмурий жазо қўлланилган эди.

У янги лавозимида ҳам ушбу ишларни давом эттириб, Наманган юридик коллежи ўқитувчиларини катта умумий йиғилишларда бир неча маротаба беодоблик билан, уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, миллатчилик қилиб, шаъни ва қадр-қимматини қасддан таҳқирлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2017 йилнинг 15 ноябрида Наманган шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Наманган юридик коллежи директори вазифасини бажарувчи Н.Мирзаолимовага нисбатан ЖКнинг 140-моддаси 1-қисми (ҳақорат қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Қайд этиш керакки, ушбу ҳолатлар бўйича ўқитувчилар Наманган шаҳар ва Наманган вилояти прокуратурасига мурожаат этишган, лекин жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига мурожаат этилганидан кейин қўзғатилган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг