Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Орол денгизининг иккинчи нафаси

Орол денгизининг иккинчи нафаси

Дарахтлар сайёрамиз экотизимида муҳим роль ўйнайди. Улар биологик хилма-хилликни сақлашга, кислород ишлаб чиқаришга, ҳавони тозалашга ёрдам беради. Фотосинтез жараёнида дарахтлар карбонат ангидридни ўзлаштиради, бу эса иқлим мувозанатини сақлашга ва атроф-муҳит сифатини яхшилашга ёрдам беради. Уларнинг илдизлари тупроқни ушлаб туради, эрозиянинг олдини олади ва ернинг унумдорлигини сақлайди. Табиат томонидан ўйлаб топилган бу мувозанатни бузиш осон, тиклаш эса жуда қийиндир.

ERIELL Group нафақат ўз фаолияти доирасида, балки жамоат ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва дарахт экиш кампанияларида иштирок этиш орқали ҳам экологик мувозанатни сақлашга масъулдир.
 
Сўнгги икки йил ичида Компаниялар гуруҳи томонидан «Бойсун» ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш базаси ҳудуди гуллаб-яшнаётган боғга айлантирилди, «Яшил Макон» акцияси доирасида бошқа ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш базаларида ёш кўчатлар ўтқазилди, шунингдек, Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги Ғалаба боғи хиёбони ҳудуди ободонлаштирилди, Қарши шаҳридаги «Мурувват» мактаб-интернати уйи ёнига япон софораси экилди. Бу «сайёра ўпкасини» тиклаш бўйича қилинган барча ишларнинг фақат бир қисмидир.

29 октябрь куни «Орол денгизидаги боғим» лойиҳаси доирасида ERIELL гуруҳи томонидан 2000 туп кўчат харид қилиниб, Устюрт экспедицияси томонидан Орол денгизи тубига кенг кўламда экиш ишлари амалга оширилди. Тадбир ҳудуднинг ўзига хос экотизимини сақлаб қолишда муҳим қадам бўлди.
 
Илгари дунёдаги энг катта кўллардан бири бўлган Орол денгизи кўп йиллар давомида антропоген таъсирлардан азият чекиб келмоқда. Натижада сув юзаси 90%га қисқарди ва бу фожеа экотизимга салбий таъсир кўрсатди. Бироқ экология фаоллари, жумладан, ERIELL Groupнинг Устюрт экспедицияси ходимларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари бу бетакрор гўзал масканнинг эртанги куни учун умид бахш этишмоқда.

2 минг туп дарахт, жумладан, 250 туп шумтол, 250 туп қарағай ва 1 минг 500 туп саксовул экилгани нафақат физиологик тикланиш тимсоли ҳисобланади, балки Оролбўйида ҳаётни қайта тиклашга интилиш истагини ҳам ифодалайди.
 
Устюрт экспедицияси мутахассислари қуёшнинг илк нурларидаёқ иштиёқ билан ишга киришдилар. Кун охирига келиб Оролбўйи ҳудудининг салмоқли қисми янги дарахтлар билан тўлдирилди.

Рамбергенов Исабай Дусенбаевич, Устюрт экспедицияси бош муҳандиси:
 
«Дарахт экиш табиатнинг бу бетакрор гўшасини тиклаш ва ўзгартириш сари қадамдир. Ҳар биримизнинг вазифамиз экологик фаровонликка муносиб ҳисса қўшишдир», — деди Устюрт экспедицияси бош муҳандиси Рамбергенов Исабай Дусенбаевич. «Келажак авлодлар учун экологик мувозанатни сақлаш учун биргаликда ҳаракат қилайлик!»
 
Ёш дарахтлар, биринчи навбатда, Орол денгизи қирғоқларида тупроқни ушлаб туриш, эрозиянинг олдини олиш ва тупроқни нобуд бўлишдан асрашга ёрдам беради. Улар ҳавони тозалашга ва чангни ушлаб туришга қодир. Шу билан бирга, бу дарахт турлари қуруқ ва иссиқ чўл шароитида омон қолиш учун ноёб қобилиятга эга. Айнан шу фазилатлари туфайли улар ERIELL Group томонидан Орол денгизи экотизимини тиклаш учун танланган.
 
Шуни таъкидлаш керакки, экин майдони суғориш учун сув таъминоти тизимига эга. Бу ёш дарахтларнинг илдиз отиши ва кучайишини таъминлаш учун зарур чорадир.
 
«ERIELL Group бундай катта ишда иштирок этаётганидан хурсандман. Орол денгизи тубига дарахт экиш стратегик аҳамиятга эга бўлган қарор бўлиб, ижобий ўзгаришларга олиб келишга, экотизимни тиклаш ва аҳоли ҳаётини яхшилашга хизмат қилади», – дейди Устюрт экспедициясининг кадрлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассиси Бегдуллаев Даулетбай Ғайратдинович.

Бундай тадбирлар экологик мувозанатни сақлаш ва келажак авлод манфаати йўлида ишлаш мақсадида бўлган бошқа корхона ва ташкилотлар, жисмоний шахсларга ўрнак бўлади. Бир пайтлар мавжланиб турган гўзал Орол денгизи тубига кўчат экиш нафақат маҳаллий ўзгаришлар, балки сайёрамизнинг тикланишига бўлган умидимиз рамзидир.
 
Келгуси йилда ERIELL Group нефт-сервис компаниялар гуруҳи ташкил топганининг 20 йиллиги нишонланади. Демак, олдинда бевосита фаолият билан бир қаторда ижтимоий аҳамиятга эга тадбирлар билан боғлиқ кўплаб лойиҳалар турибди.

ERIELL Group ижтимоий тармоқларда:
Телеграм
Инстаграм
Facebook

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг