Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оролнинг қуриган тубида қурилиш, тўқимачилик ва чорвада қўллаш мумкин бўлган ноёб ўсимлик синовдан ўтказилмоқда

Оролнинг қуриган тубида қурилиш, тўқимачилик ва чорвада қўллаш мумкин бўлган ноёб ўсимлик синовдан ўтказилмоқда

Орол денгизининг қуриган туби ҳудудида қарийб 600 минг гектарлик майдонда шўр ва нам тупроқларда ўрмонзорлар барпо этиш мақсадида биринчи марта ноёб ўсимлик Арундо донах тажриба майдонида синовдан ўтказилмоқда.

Шу кунларда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти профессори Зиновий Новицкий бошчилигида экиш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда ўсимликлар 1 ойлик. Улар қурғоқчиликка чидамли бўлганлиги боис оғир чўл шароитида ҳам 4 метргача ўса олади. Унинг экиш технологияси ноёблиги шундаки, экиш жараёнида кўчатлар ўрнига илдиз куртаклари ўтқазилади.

– Булар Орол денгизининг қуриган туби учун бошқа ҳудудлардан олиб келинган. 1-2 йил ичида Оролнинг барча ҳудудларида Арундо донах ўсимликлари экилади, чунки унинг илдиз сўрғичлари тез униб чиқади. Ушбу ўсимлик тузли шамолларнинг олдини олади, унинг поясидан қурилиш, тўқимачиликда фойдаланилади, шунингдек, уни ем-хашак сифатида ҳам ишлатиш мумкин, — дейди Новицкий.

Айтиш жоизки, Зиновий Новицкий Қозоғистон Республикаси Экология ва табиат ресурслари вазирлигининг таклифига кўра Остона шаҳрида бўлиб, қозоғистонлик ҳамкасблари билан лойиҳанинг муваффақиятли натижалари хусусида ўртоқлашди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг