Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ота-онаси меҳнат миграциясида бўлган болаларга пандемия қандай таъсир қилди?

Ота-онаси меҳнат миграциясида бўлган болаларга пандемия қандай таъсир қилди?

Фото: «Ombudsman.uz»

ЮНИСЕФ ва Бола ҳуқуқлари бўйича вакил ташаббуси билан «Ўзбекистонда миграция таъсиридан жабрланган болаларга COVID-19нинг болалар ҳуқуқларига таъсирини баҳолаш» тадқиқоти амалга оширилди. Ушбу Бола ҳуқуқларига таъсирни баҳолаш (БҲТБ) Болалар омбудсмани бошчилигида Бола ҳуқуқлари бўйича масъул бўлган Европа тармоғи (БҲМЕТ) томонидан тайёрланган Умумий асосий концепцияни ва БҲТБни мослаштириш бўйича миллий маслаҳатчини жалб қилган ҳолда, миграция таъсиридан жабрланган болаларнинг ҳаёти ва саломатлигини ҳимоя қилиш, уларнинг ушбу ҳуқуқларига бўлган таъсирини ўрганиш учун пандемиянинг дастлабки босқичларида ишлаб чиқилган меъёрий ҳужжатлар, ҳукумат томонидан қабул қилинган қонунлар, сиёсатлар, бюджет қарорлари, COVID-19 билан боғлиқ дастурлар ва хизматларни кўриб чиқиш учун ўтказилди. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 29 ноябрь куни мазкур «Ўзбекистон Республикасида миграциядан жабр кўрган болаларга COVID-19нинг бола ҳуқуқларига таъсирини баҳолаш» тадқиқоти асосида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш бўйича эксперт гуруҳи аъзолари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда қайд этилишича, умумий ҳисоботда COVID-19 пандемияси туфайли татбиқ этилган карантин чекловларининг ота-онаси меҳнат миграциясида бўлган болаларга қандай таъсир қилганлиги таҳлил қилинган. Ҳисоботда мазкур вазиятнинг умумлаштирилган таҳлили келтирилган бўлиб, ҳукумат ва масъул ташкилотлар учун келажакда шунга ўхшаш вазиятларда болалар дуч келиши мумкин бўлган салбий оқибатларнинг олдини олиш ёки енгиллаштириш бўйича сиёсатни ишлаб чиқишда тавсиялар берилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг