Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбек олимлари Усмонлилар империяси архивини ўрганиш имконига эга бўлдилар

Ўзбек олимлари Усмонлилар империяси архивини ўрганиш имконига эга бўлдилар

Туркия Республикаси Туркий тиллар тарихи ва маданияти «TURKTAV» жамғармаси «ШҲТ мамлакатлари ҳамкорлигининг янги босқичи: туризм ва маданий мерос» халқаро форуми доирасида ўзбекистонлик тадқиқотчиларга Усмонли империясининг тарихий архивларга кириш имкониятини тақдим этди. Эндиликда ўзбек олимлари Усмонлилар салтанати архивига таянган ҳолда Ўзбекистон тарихига оид бир қатор ҳужжатларни тиклашлари мумкин.

Хабар қилинишича, айни вақтга қадар Фонд томонидан 55 минг электрон қўлёзма ҳужжатлар рақамлаштирилган.

Усмонлилар давлати олти асрлик ҳукмронлик даврида ўзи бевосита алоқадор бўлган мамлакатларнинг географияси ва тарихига оид миллионлаб ҳужжатларни яратди. Бугунги кунгача етиб келган бу ҳужжатлар Туркия архивлари фондларида сақланмоқда ва уларнинг сони миллионларни ташкил этади. Бу бой тўплам кенг географияни ўз ичига олган бўлиб, Усмонлилар империяси таркибида бўлган ва бугунги кунда мустақилликка эришган қарийб қирқ давлат, шунингдек, XV-XX асрларда Япониядан Америкага қадар мавжуд бўлган юзлаб мамлакатлар тарихига оид ҳужжатларни ўз ичига олади. Архивда ушбу давлатларнинг XX асргача бўлган тарихини ёритиб турувчи ҳужжатлар мавжуд. Шундай қилиб, туркий архив фондларида тарихий Туркистон хонликларининг фармонлари, ўзаро муносабатлари, шунингдек, атрофдаги давлатлар ва бевосита ёки билвосита Усмонлилар давлати билан муносабатларига оид минглаб ҳужжатлар мавжудлиги шубҳасиз.

Жамғарманинг энг муҳим мақсадларидан бири бу — тарихий бойликларни ўзаро алмашиш ва биргаликда фойдаланиш учун очиб бериш эвазига туркий дунёнинг маданий қадриятларини кенг тарғиб қилишдир. Ана шу фундаментал фикрдан келиб чиқиб, ўзбек тадқиқотчиларига туркий архивлар, қоида тариқасида, Туркистон географияси ва хусусан, ҳозирги Ўзбек давлати тарихига оид ноёб материаллардан ўз ишларида фаол фойдаланишга ёрдам берадиган лойиҳа ишлаб чиқилди. Ушбу лойиҳа доирасида Туркия архивларидан топилган ҳужжатлардан Бухоро, Қўқон ва Хоразм хонликларига тегишлилари топилди.

Ушбу материалларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:

- хонликларнинг ички динамикаси доирасидаги кураш;
- ўша даврда мусулмон дунёсининг энг муҳим давлати бўлган ва халифалик маркази ҳисобланган Усмонли давлатини қўллаб-қувватлаш орқали ўз қудратини мустаҳкамлашга уринишлар;
- элчилар орқали юборилган мактублар ва Усмонийлар империясининг юқори мартабали раҳбарлари томонидан жавоб сифатида ёзилган мактублар;
- элчилар орқали сўралган ҳарбий ёрдам ва ушбу ёрдамга жавоб тариқасида тўп қуювчи усталарни (қурол усталарини) жўнатиш;
- элчи делегацияларини жойлаштириш, совғалар, маъмурий харажатлар, томошабинлар, мукофотлар;
- Туркистонлик зиёратчиларнинг зиёрат йўллари хавфсизлигини таъминлаш;
- турк зиёратчиларини Макка ва Мадинага жойлаштириш, шунингдек, камбағал зиёратчиларнинг қайтиши учун харажатлар;
- сўралган китобларни Туркистон мадрасаларига жўнатиш;
- Туркистон аҳолисини, айниқса, Усмонийларлар ҳудудида яшовчи ўзбекларни жойлаштириш амалиётлари, жумладан, Усмонли фуқаролигини олганларни олдинги таъсир доирасидан чиқариш;
- Усмонийлар таълим муассасаларида ўқиётган ўзбек талабалари, уларга шароит яратиш ҳақида;
-Усмонийлар империяси ҳудудида яшовчи ўзбеклар томонидан яратилган жамғармалар, бу маблағларни бошқариш, улар амалга оширган тадбирлар;
-Усмонли маъмурияти томонидан ҳурмат қилинган ўзбек уламолари ҳақида маълумотлар. Уламолар ва уларнинг фарзандлари солиқ ва шунга ўхшаш мажбуриятларни тўлашдан озод қилинган.

Бундай ҳужжатлар Усмонлилар архивининг фармон тўпламларидан иборатдир. Туркия Республикаси (1923 йилдан кейин) даврига оид ҳужжатлар сақланадиган Республика архивларида эса 1991 йилдан сўнг, Ўзбекистон Республикаси декомммунизация қилингач икки давлат ўртасида бошланган сиёсий ва дипломатик муносабатларга оид маълумотлар мавжуд. Хусусан, сиёсий-дипломатик муносабатлар доирасида савдо, маданият ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик шартномалари бўйича ҳужжатлар бор.

Турк дунёси маданий меросини айирбошлаш юзасидан ушбу архив ҳужжатлари катта аҳамиятга эга.

Маълумот учун: Туркий тиллар тарихи ва маданияти фонди «TURKTAV» туркий дунё маданий меросини асраб-авайлаш билан шуғулланади, турли мамлакатларнинг маданият ва таълим муассасалари, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади. Жамғарманинг мақсади — туркий халқларнинг маданий меросини асраб-авайлаш, бойитиш, маданиятини акс эттириш ва тарихий илдизларини, маънавий алоқаларини очиб беришда ҳамкорлик қилишдан иборат.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг