Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон аҳолиси бир йил ичида қанчага кўпайгани очиқланди

Ўзбекистон аҳолиси бир йил ичида қанчага кўпайгани очиқланди

Фото: Xabar.uz

Статистика агентлиги Ўзбекистон аҳолисининг ошиши бўйича маълумот берди. 

Унда айтилишича, 2023 йилнинг 1 июль ҳолатига республика бўйича жами доимий яшовчи аҳоли сони 36 372,3 минг кишини ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 фоизга кўпайган.

Шундан:

Аёллар сони – 18 066,0 минг киши

Эркаклар сони – 18 306,3 минг киши

Шаҳар жойларда – 18 557,5 минг киши

Қишлоқ жойларда – 17 815,8 минг киши.

Статистикага кўра, 2023 йилнинг январь–июнь ойларида республикамизда 434 519 та туғилиш қайд этилган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг