Ўзбекистон аҳолисининг 56 фоизи меҳнатга лаёқатли — статистика

Миллий статистика қўмитаси маълумот беришича, 2025 йилнинг 1 апрел ҳолатига, Ўзбекистон доимий аҳолиси сони 37 697,8 минг кишини ташкил этди. Шундан 56 фоизи ёки 21,1 млн киши меҳнатга лаёқатли саналади.
Доимий аҳоли сонининг ёш гуруҳлари бўйича таркиби қуйидагича:
- меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар — 12,1 млн киши (32,1 фоиз);
- меҳнатга лаёқатли ёшдагилар — 21,1 млн киши (56 фоиз);
- меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар — 4,5 млн киши (11,9 фоиз).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter