Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон-Германия: бандлик барометри муҳокама қилинди

Ўзбекистон-Германия: бандлик барометри муҳокама қилинди

22 июнь куни IFO ва Berlin Economics ҳамкорлигида «Ўзбекистон учун бандлик барометри» вебинари ташкил этилди.

Тадбир Ўзбекистон  ҳамда Германия ҳукумати ўртасида 2019 йилнинг 21 январида Берлин шаҳрида имзоланган «Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикасини қўллаб-қувватлашга оид консультатив фаолият тўғрисида»ги ҳамкорликдаги декларацияни амалиётга татбиқ қилиш доирасида ўтказилди.

Хўш, бандлик барометри нимаси билан фойдали?

1. Бандлик барометри иқтисодиёт пульсини улчаш имконини беради. У иш берувчиларнинг кейинги уч ой давомида ишчи кучига бўлган талаби ўзгариши: ўсиши, пасайиши ёки аввалги ҳолатида қолишини баҳолайди.

2. Барометр шунингдек, айнан қайси секторларда кейинги 3 ой давомида ишчиларга талаб бўлишини баҳолашга ҳам имкон беради. Бу эса ёшлар, уларнинг ота-оналари ва таълим тизимига муҳим аҳамият касб этади.

3. Қолаверса, у меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг корхоналар томонидан янги ишчиларни ёллаш режаларига таъсирини баҳолаш учун ҳам қўлланилиши мумкин. Масалан, доктор Клаус Вольрабега кўра, Германияда энг кам меҳнат ҳақи нормативлари бандлик барометри кузатиш орқали, яъни иш берувчиларнинг реакциясини ҳисобга олган ҳолда жорий этилган.

4. Умумий олганда, бандлик барометри иқтисодиёт пульсини кварталда бир маротаба эмас, ҳар ой ўлчаш имконини беради ва иқтисодиётдаги ўзгаришларга ўз вақтида муносабат билдириш учун имконият беради.

Семинарда IFO Институти Мақроиқтисодий тадқиқотлар ва сўровномалар маркази директори ўринбосари доктор Клаус Вольрабе меҳнат бозоридаги мавжуд вазиятни баҳолаш асосидаги бизнес-цикл таҳлилида IFO иқтисодий тадқиқотлар институти томонидан фойдаланиладиган Бандлик барометрига оид маълумотларни тақдим этди.

Германиянинг IFO Бандлик барометри 2002 йилдан буён иш берувчиларнинг ишчиларга бўлган жорий талаби тўғрисидаги тадқиқотлар натижасида олинган ахборотни тақдим этади. У келгуси уч ойда режалаштирилаётган бандлик ҳажмлари тўғрисида ахборот тақдим этувчи 9500та ишлаб чиқариш сектори, қурилиш соҳаси, улгуржи ва чакана савдо ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарининг ойлик ҳисоботлари асосида ҳисобланади.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг