Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Green Card ғолиблари сони бўйича 1-ўринни эгаллади

Ўзбекистон Green Card ғолиблари сони бўйича 1-ўринни эгаллади

Green Card-2025’да энг кўп ютуқни ўзбекистонликлар қўлга киритди. DV-2025 Diversity Visa Program ғолиблари статистикасини давлат кесимида эълон қилинди

Қайд этилишича, тахминан 131,060 нафар аризачи ғолиб бўлган ва уларга хабар берилган бўлиб, ҳозирда улар иммиграцион виза учун ариза топширишлари мумкин.

Рўйхатда Ўзбекистон Осиёда биринчи ўринни қайд этган (5,564 нафар ғолиб), кейинги ўринларда Эрон (5,267 нафар ғолиб) ва Афғонистон (4,009 нафар ғолиб) давлатлари ўрин олган.

МДҲ давлатлари ичида Қирғизистон ва Россия ҳам юқори натижа кўрсатган. Украинадан 4256 киши ғолиб бўлган. 

DV-2025 Diversity Visa Program Америка Қўшма Штатларига кам миграция қилувчи давлатлар фуқаролари учун 203(c) бўлими асосида ўтказилади ва ҳар йили 55,000 та доимий яшаш визасини тақдим этади. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг