Ўзбекистон Миллий банки Наврўз байрами билан табриклайди

Наврўз - янгиланиш ва яшариш рамзи, одамларни бирлаштирадиган, уларга умид бахш этадиган, қалбларга илиқлик бағишлайдиган байрам. Бу даврда табиат уйғонади шу билан бирга ҳар биримизда янги орзулар, интилишлар ва режалар туғилади.
Ўзбекистон Миллий банки барчани ушбу қутлуғ байрам билан самимий муборакбод этади! Биз авлоддан авлодга ўтиб келаётган анъаналарнинг қадр-қиммати ўзгармаслигига ишонамиз. Айнан кексаларнинг донолиги ва ёшларнинг илмга интилиши туфайли юртимиз ишонч билан олдинга қадам ташлаб, янги уфқларни очмоқда.
НБУ анъаналарни эъзозлаб, келажакка дадил интилиб, мижозлар учун қулай ва замонавий ечимлар яратишда давом этади. Ушбу файзли байрам ҳар бир хонадонга тинчлик, бахт ва фаровонлик олиб келсин.
Ўзбекистон Миллий банки — доимо сиз билан бирга!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter